Ўзбекистон илк бор «UNIDO»нинг Рақобатбардош саноат унумдорлиги индекси рейтингига киритилди

09.07.2020 14:22

ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/. «UNIDO» ташкилоти томонидан Ўзбекистон дунёнинг 152 мамлакати орасида «Мамлакатларнинг рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш қобилияти»ни ўлчайдиган «СIP» индекси рейтингига биринчи бор киритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Рақобатбардош саноат унумдорлиги индекси (Competitive Industrial Performance Index, кейинги ўринларда - СIP индекси) 2003 йилдан бери БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти томонидан юритилади ва ҳар икки йилда ҳисобот шаклида чоп қилиниб келинади.

«СIP» индекси таҳлилий восита сифатида 152 мамлакат саноатининг рақобатбардошлик кўрсаткичларини баҳолайди ва таққослайди. Ҳар бир мамлакатнинг натижалари «СIP» индексининг 3 йўналиши — саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш қобилияти, технологик чуқурлаштириш ва модернизациялаш, дунё бозорига таъсири бўйича самарадорлигини акс эттиради. 

Таъкидлаш жоиз, «СIP» индекси кўрсаткичлари БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларининг 9 – Барқарор инфратузилмани яратиш, инклюзив ва барқарор саноатлаштириш ҳамда инновацияларни рағбатлантириш мақсадига киритилган.

Шунингдек, 2018 йил «СIP» ҳисоботига биринчи марта саноат ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсирини акс эттирувчи янги йўналиш киритилган. «CO2» чиқиндилари кўпроқ бўлган мамлакатлар тўғриланган «СIP» индексида ўз ўрниларини пасайтирмоқда, бу шубҳасиз атроф-муҳит ва келажак авлод ҳақида қайғурадиган ҳар бир мамлакат саноатининг ривожланишига сиёсий жиҳатдан таъсир қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net