Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси 2021 йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивали шиорини ишлаб

19.02.2021 14:34

Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси  2021 йил 10-15 сентябр кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивали шиорини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилади.

?жодий танловда профессионал ёзувчи, шоир, журналистлар билан бир қаторда жисмоний шахслар (фрилансерлар, ҳунармандлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам иштирок этиши мумкин.

Шиорнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва таърифини қисқача баён этинг. Шиор лойиҳаси фестивалнинг моҳиятини ёритиб берувчи рамзий хусусиятларга, бетакрор бадиий ечимга, бадиий ғоянинг изчиллигига эга бўлиши, фестивал мавзусига мослиги, шиор халқ амалий санъати ҳунармандчиликни ифодалаши, Учинчи Ренессанс даврига қадам қўяётган давлат деб эътироф етилган бугунги Ўзбекистоннинг янгича тараққиёт даврини қамраб олиши ҳамда II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини тараннум этган бўлиши керак.

?жодий танлов ғолиби 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида бир марталик мукофот пули билан тақдирланади.

Танловга тақдим қилинган материаллар 2021 йил 14 март соат 14:00 га қадар қабул қилинади.

2021 йилнинг 15 май куни ғолиб эълон қилинади ва унинг шиори фестивал шиорига айланади.

Шиор лойиҳалари файл ва таъриф матни 2021 йил 14 март соат 14:00 га қадар қуйидаги манзилга қабул қилинади: 100185. Тошкент шаҳри Дўмбиробод кўчаси 74-уй. Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси.

Телефон: (+99871) 279-80-88, е-mail: info@handicraftman.uz

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net