«Ўзбекистон ҳаво йўллари» A321neo (LR) русумидаги биринчи Airbus самолётига эга бўлди

15.02.2022 11:03

ТОШКЕНТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳаво йўллари кеча Германиянинг Гамбург шаҳридан етказиб берилган дастлабки Airbus А321neo (LR) самолётини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Компания узоқ масофага учувчи Airbus самолётининг Марказий Осиёдаги биринчи операторига айланди.

UK32101 рўйхатга олиш рақамини олган самолёт 188 йўловчига (бизнес-классда 16 ўрин, эконом-классда 172 ўрин) мўлжалланган бўлиб, у CFM International LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланган. Aвиакомпания ушбу ҳаво кемасидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда фойдаланишни режалаштирмоқда.

-Aвиакомпаниянинг яқин келажакдаги режалари — яқин ва узоқ хориж мамлакатларига парвозлар географиясини кенгайтириш, шунингдек, янги ва қулай самолётларни сотиб олиш орқали авиапаркни кенгайтириш бўйича фаол иш олиб бориш. Бунинг яққол мисоли жорий йилнинг охиригача қабул қилиб олинадиган бешта Airbus самолётларига буюртма берилганидир, - дейди “Uzbekistan Airways”АЖ бошқаруви раиси ?лҳом Маҳкамов.

Компания жами 5 та Airbus самолётига буюртма берган, қолган тўрттаси 2022 йил охирига қадар етказиб берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net