Ўзбекистон Германия билан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорлик кўламларини кенгайтиради

03.08.2022 11:35

БЕРЛ?Н, 3 август. /“Дунё” АА/. Фарғона вилояти делегациясининг Германияга амалий сафари Нюренберг шаҳрида бўлиб ўтаётган “BIOFACH-2022” халқаро қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси доирасида давом этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тадбир доирасида делегация аъзолари қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариши соҳасидаги “ноу-хау”ларни ўрганиш билан бир қаторда етакчи немис ва халқаро корхоналар вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказишди.

Жумладан, Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Офелиа Ник билан мева-сабзавотларни қайта ишлаш, чорвачилик соҳасига немис брендларини жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Вайнштефен-триздорф институтида эса аграр соҳа мутахассисларини тайёрлашда ўзаро ҳамкорлик қилишнинг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

О.Ник қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижаларини юқори баҳолар экан, ҳозирги кунда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда лалмикор ерларни ўзлаштириш ва улардан унумли фойдаланиш борасида ўзаро тажриба алмашиш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Суҳбатдошнинг фикрича, Германиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини тежашга асосланган қишлоқ хўжалик ва интенсив чорвачилик соҳасидаги замонавий тажрибаларини ўрганиш Ўзбекистон томони учун фойдали бўлади, Бу келгусида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши йўлида салмоқли қадам бўлиши мумкин.

Бу йўналишларда Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (Г?Ц) билан ҳам яқин ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. Ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича лойиҳа директори Беате Шорайт хоним билан учрашув чоғида  муҳокама қилинди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигида органик маҳсулотлар етиштириш улушини ошириш мақсадида маҳаллий корхоналарга халқаро маслаҳатчиларни юбориш, маҳаллаларда тадбиркорлик ташаббускорлигини ошириш ва янги лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашиш билан боғлиқ масалалар музокаралар диққат марказида бўлди.

Кўргазма давомида Германиянинг Халқаро қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат уюшмаси (DLG) билан ҳам алоқалар ўрнатилди. DLGнинг тегишли мустақил мутахассисларини Фарғона вилоятига жалб қилиш, жорий йил декабрь ойида уюшманинг “DLG Agrifuture” журналида вилоят қишлоқ хўжалиги салоҳияти ва инвестиция иқлими ҳақида мақола чоп этишга келишиб олинди.

“BIOFACH-2022” халқаро кўргазмасида делегация аъзолари 10 дан ортиқ немис, француз ва испан корхоналарининг ишлаб чиқариш технологиялари, органика саноатида эришган муваффақиятлари билан танишди. “NARA”, “Biopilzhof”, “Wash wash cousin” ва “Bioletta Gewurze” каби компаниялар билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини органик усулда етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва брендлаш бўйича музокараларни онлайн шаклда давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net