Ўзбекистон элчисининг Эстония ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувида икки ва кўп томонлама шаклдаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий

06.11.2020 16:30

ТАЛЛ?Н, 6 ноябрь. / «Дунё» АА /. Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Таллинда Эстония ташқи ишлар вазирлигининг савдо сиёсати ва иқтисодий ташкилотлар бўйича бўлим бошлиғи, Эстониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси (қароргоҳи - Рига шаҳрида) Тинис Нирк билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон-Эстония ҳамкорлигининг кенгайиб бораётган кун тартиби бўйича атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, улар савдо-иқтисодий ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, сиёсий мулоқот даражасини ошириш, кўп томонлама халқаро тузилмалар, биринчи навбатда, БМТ доирасида ҳамкорлик қилиш, ўзаро асосда парламентлараро гуруҳларни тузиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Эстония-Европа ?ттифоқи шаклидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида «?нсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойили асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида Тинис Ниркка маълумот тақдим қилинди.

Ўзбекистоннинг ГСП+ бенефициар мақомини олиши, Европа ?ттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасидаги шерикликнинг ушбу устувор йўналишларини фаол равишда ривожлантиришда Эстония билан яқин ҳамкорлиги ғақида фикр билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net