Ўзбекистон элчиси Валмиер мери билан учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

23.08.2020 10:34

Р?ГА, 23 август. / ?А «Дунё»/. Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвиянинг тарихий ҳудуди Видземега ташрифи доирасида Валмиер шаҳри  мери Янис Байкс билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Латвиянинг саноат ривожланган минтақаси — Валмиер билан савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Шаҳарда Британия, Америка, Россия, Германия, ?талия, Швед, Финляндия сармоялари иштирокида 44 корхона фаолият кўрсатмоқда.

2019 йилда Валмиер Британиянинг нуфузли «Financial Times fDi» нашрининг таркибий бўлинмаси томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича Европадаги учинчи энг яхши шаҳар деб топилди.

Валмиердаги  корхона ва компаниялар орасида «Valmiera Glass» (1,7 минг киши ишлайдиган шиша ва шиша маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослшаган юқори технологияли корхона), «Wunder» (IT дастурлари ва рақамли ечимларни ишлаб чиқарувчи), «Dailrade Koks» ( юқори сифатли мебель ишлаб чиқариш корхонаси), «Valmieras Piens» (сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси,« Food Union» таркибига киради), «VALPRO» (НАТО армияси учун юқори технологияли бидонлар ишлаб чиқариш ихтисослашган), «VALTANKS» (металл идишлар, шу жумладан ёнилғи сақлашга мўлжалланган систерналар ишлаб чиқариш корхонаси) ва бошқалар анча машҳур.

Шаҳарда таълим ва замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Видземе амалий фанлар университетини таъкидлаш керак. У юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, муҳандис ва механик мутахассисларни тайёрлайди.

Янис Байкс билан октябрь ойида Валмиеранинг етакчи компаниялари иштириокида Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти ҳақида махсус брифинг ташкил этиш, ?слом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Видземе амалий фанлар университети, шу жумладан Е?нинг «MechaUz» лойиҳаси доирасида университетлараро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net