Ўзбекистон элчиси ва Канада Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги 2021-2023 йилларда мамла

28.08.2020 15:15

ВАШ?НГТОН, 28 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзодлигини илгари суриш доирасида Канада Ташқи ишлар вазирлигининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича департаменти директори Саймон Клерд-Векслер билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида канадаликларга республиканинг БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши фаолиятидаги иштирокининг асосий устувор йўналишлари, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва демократик эркинликларини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари, шу жумладан, давлат бошқаруви ошкоралиги ва ҳисобдорлигини ошириш, қонун устуворлигини ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, болалар, ёшлар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот берилди.

Элчи, шунингдек, Канада томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг Ўзбекистон учта ташаббуси — Марказий Осиё минтақасини барқарор ривожлантириш, таълим ва диний бағрикенглик, туризмни ривожлантириш бўйича қарорларни қабул қилишда қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Канада Т?В вакилига Орол денгизи минтақасини «Оролбўйи экологик инновациялар ва технологиялар зонаси» деб эълон қилиш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси лойиҳаси тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Оролбўйи минтақасида Халқаро инновацион марказ ташкил этилди, унинг асосий мақсад ва вазифалари аниқланди. Элчи Ўзбекистон ушбу ҳудудни одамларнинг фаровонлигини ошириш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшадиган инновациялар ҳамда технологиялар зонасига айлантиришни таклиф қилаётганини таъкидлади.

Саймон Коллард-Векслер Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги мавқеи ва устуворликлари тўғрисида батафсил тушунтириш бергани учун миннатдорлик билдирди. У халқаро ташкилотларда ва АҚШнинг миллий маърузаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги салоҳиятининг яхшиланганини мамнуният билан қайд этди ва ушбу ютуқлар Ўзбекистон ислоҳотларининг ҳақиқий ютуқларидан далолат беришини таъкидлади.

Канада томони, шунингдек, Ўзбекистон ўзини дунёвий давлат сифатида муваффақиятли намоён этиб, диний бағрикенглик, гендер тенглиги, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини республикадаги ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг устувор йўналишлари сифатида фаол қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.

Канада Т?В вакили Орол денгизи минтақасини «Орол бўйи экологик инновациялар ва технологиялар зонаси» деб эълон қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясининг қабул қилиниши дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини ушбу экологик офатнинг Марказий Осиёда яшайдиган халқлар турмуш тарзига ҳалокатли таъсирини камайтиришга ва Оролбўйи минтақасида табиий ва биологик мувозанатни сақлашга имкон беради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, шу жумладан 6 та асосий шартномага ва БМТнинг 4 та ихтиёрий протоколларига қўшилган, уларнинг бажарилиши бўйича миллий маърузалар доимий равишда ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ва БМТнинг шартнома қўмиталарига тақдим этилади.

Сўнгги йилларда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан бирга БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Хусейн, Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид, Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачи Диего Гарция-Саян ва халқаро инсон ҳуқуқлари тузилмаларининг бошқа юқори мартабали амалдорлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net