Ўзбекистон элчиси Ўмон Султонига ишонч ёрлиғини топширди

06.11.2020 16:25

МАСКАТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Анвар Абдуҳалимов кеча ал-Барака саройида Ўмон Султони Ҳайсам бин Тариқ ал-Саидга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўмон дипломатик протоколига биноан, Султон саройига киришда тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси байроғи кўтарилди ва ҳарбий оркестр мамлакатимиз давлат мадҳиясини ижро этди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Султон Ҳайсам бин Тариқ ал-Саид Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий ва эзгу тилакларини изҳор қилди.

Ўмон Султони ўзаро алоқалар ривож топиш даражасидан мамнунлигини билдириб, Тошкентдаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонасининг янги биноси ушбу ҳамкорликнинг ёрқин рамзларидан бири эканини таъкидлади. У кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи чуқур таассурот қолдирганини қайд этди.

Ўмон раҳбари ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва турли даражадаги ташрифларни ташкил қилиш учун тегишли механизмларни яратишдан манфаатдорлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net