Ўзбекистон элчиси Малайзиянинг тадбиркорликни ривожлантириш вазири билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музока

09.07.2020 14:23

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов ушбу мамлакатнинг тадбиркорликни ривожлантириш вазири Ван Жунаиди билан музокара ўтказди, дея хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар аввалида Малайзия томонига  Ўзбекистонда қулай ишбилармонлик муҳити ва пандемия даврида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, Ван Жунаиди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат иқтисодиёти ва ташқи сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотларни, пандемиянинг иқтисодий ўсиш ҳамда одамлар ҳаётига салбий таъсирига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

У экспорт қилувчи корхоналарнинг камида 70 фоизи фаолиятини қайта тиклаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини, ишбилармон доираларни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини амалга оширишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни олқишлади.

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини яратиш борасидаги сўнгги тенденциялар, хусусан, тадбиркорларга махсус курслар, компанияни рўйхатдан ўтказиш, асбоб-ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун грантлар, шунингдек, «Солиқ хизмати - Тадбиркорларга ёрдам бериш» тамойилини тақдим этиш Малайзия томонида катта қизиқиш уйғотди.

?кки мамлакатнинг катта салоҳияти ҳақида гапирганда, вазир Малайзия ва Ўзбекистонннинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари (СМБ) хусусан, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш каби соҳаларда ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқадиган яқин ҳамкорлик зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунига кўра, кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган тегишли дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш, махсус ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон ва Малайзияда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти билан видеоконференциялар шаклида ўзора мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net