Ўзбекистон элчиси Лиссабонда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

25.07.2020 10:05

Л?ССАБОН, 25 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Португалиядаги (бир вақтнинг ўзида Францияда) элчиси Сардор Рустамбоев Лиссабонга ташрифи доирасида Португалия Республикаси Ассамблеяси депутатлари, Ташқи ишлар ва португал ҳамжамияти бўйича қўмита аъзолари Антонио Мало де Абро ва Эдуардо Текшейра билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, Португалия парламенти депутатларига  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, 2020 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, мамлакатимиз парламенти фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Португалия томони давлат ҳокимиятини демократлаштириш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатни олқишлаб, ўзаро ташрифларни ташкил этиш орқали икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатишга тайёрлигини билдирди. Биринчи қадам сифатида яқин келажакда парламентарийларнинг онлайн-мулоқотини ташкил этишга оид келишувга эришилди.

Бундан ташқари, томонлар Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолашдан манфаатдордор эканини билдирди. Португалия парламентида парламентлараро дўстлик гуруҳини тузиш масаласи муҳокама қилинди. Ҳозирги кунда Португалия Республикаси Ассамблеясида 52 та дўстлик гуруҳи фаолият кўрсатмоқда. Депутатлар бундай механизмлар паритет асосида ташкил этилганини таъкидлади.

Португалия Республикаси Ассамблеяси бир палатали вакиллик органи бўлиб, унинг таркибига 230 депутат сайланган. Парламентнинг амалдаги таркиби 2019 йил октябрь ойида тўрт йиллик муддатга сайланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net