Ўзбекистон делегацияси Халқаро ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси йиғилишида иштирок этмоқда

03.03.2020 12:19

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг Умумий ишлар ва сиёсат бўйича кенгаш йиғилишида қатнашиш учун Нидерландияда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига қўшилиш тартибини якунлаш. Бу юртимизга халқаро оилавий ва хусусий ҳуқуқларни бирлаштириш жараёнида иштирок этишни таъминлаш, жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тизимни янада ривожлантириш, чет элларда фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон делегацияси бугун, 3 март куни Халқаро ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг Умумий ишлар ва сиёсат кенгаши йиғилиши очилишида иштирок этди.

Сафар давомида адлия вазири Р.Давлетовнинг Гаагадаги «Ньюспорт»  халқаро матбуот марказида бўлиб, «Frank Creations» порталига интервью бериши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Халқаро тараққиёт ҳуқуқи ташкилоти (IDLO) раҳбари, дастурлар ва стратегик ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича директор Эрвин ван дер Барт ва маслаҳатчи Aртур ван Баинтенен билан учрашув ҳамда Гаагадаги нотариус идораси фаолияти билан танишиш ҳам сафар дастуридан жой олган.

Маълумот учун, Гаага конференциясининг (HCCH) Умумий ишлар ва сиёсат бўйича кенгаш йиғилиши 1893 йилда ташкил этилган бўлиб, у ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси халқаро хусусий ҳуқуқни босқичма-босқич бирлаштиришга кўмаклашишдан иборат. Ҳозирги кунда дунёнинг 82 давлати ушбу ташкилотга аъзо ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net