Ўзбекистон делегацияси Польша Сейми вице-спикери билан парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди

16.03.2021 13:03

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Бугун вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун Варшава шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Польша Республикаси Миллий Ассамблеясининг Сейми (қуйи палатаси) вице-спикери Пётр Згоржельски билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-Польша парламентлараро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Польша томонига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш учун парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш механизмлари, шунингдек, қўшма тадбирлар самарадорлигини ошириш йўллари кўриб чиқилди.

Музокаралар чоғида умумий кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net