Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси ва «Буюк ?пак йўли» музейи қурилишига япониялик машҳур меъмор жалб этилди

18.01.2022 12:07

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан маълум қилинишича, бугунги кунда Маданият ва санъатни ривожлантириш  жамғармаси Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиши  лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Музей пойтахтимиздаги Абулқосим мадрасаси, «Халқлар дўстлиги» саройи ҳамда Алишер Навоий ҳайкали ўртасидаги майдонда барпо этилади.  

Mузей биносининг меъморий концепцияси япониялик машҳур архитектор Taдао Андо томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Бош лойиҳачи сифатида эса Германиянинг  «Atelier Brückner GmbH» меъморий бюроси иштирок этмоқда.  

Tақдимотда «Atelier Brückner» меъморчилик бюроси мутахассислари томонидан объектнинг бош режаси, турли мақсадларга мўлжалланган майдонларининг муҳандислик ва   режалаштириш ечимлари тақдим этилди.

Шунингдек, музей лойиҳасини ишлаб чиқишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланишга  алоҳида урғу берилаётгани таъкидланди.  

Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тўлиқ тақдимоти 2022 йилнинг апрель ойида ўтказилади. Қурилиш ишлари  2023 йилда тугалланиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанддаги «Буюк ?пак йўли» музейининг дастлабки концепцияси ҳам тақдим этилди. У университет хиёбонида жойлашади. Музей экспозицияси Марказий Осиё ва бутун дунё учун Буюк ?пак йўлининг тарихи ва аҳамиятини намойиш этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net