Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоасининг Жанубий Кореяга гастроль сафари бошланди

25.03.2022 11:28

СЕУЛ, 25 март. /“Дунё” АА/.  Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри жамоасининг Корея Республикаси гастроль сафари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу гастроль сафар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлашга қаратилган тадбирлар доирасида, шунингдек Наврўз байрами муносабати билан амалга оширилмоқда.

Ҳафта давомида ўзбекистонлик ижодкорларнинг Сеул, Тегу, Пусан, Кочанг ва Гуми каби бир нечта шаҳарларда қатор тадбирлар ўтказиши ва концерт дастурларини намойиш этиши режалаштирилган.

Бу Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри жамоасининг Корея Республикасига қилган дастлабки йирик гастроль сафаридир.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, бугунги кунда давлатимиз томонидан санъат ва маданият ривожига улкан эътибор қаратилмоқда. Ушбу эътибор ва ғамхўрлик ўзбек опера санъатининг жаҳон миқёсида тобора кенгроқ эътироф этилишида муҳим омил бўлмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net