Ўзбекистон Чўлпон-ота халқаро сайёҳлик ярмаркасида тақдим этилди

17.05.2021 14:16

Б?ШКЕК, 17 май. /«Дунё» АА/.  Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида жойлашган Чингиз Айтматов номидаги «Рух ордо» маданият маркази ҳудудида Президент Садир Жапаров иштирокида «Issyk-Kul ITF-2021 «I am nomad» ?ссиқкўл халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Мазкур халқаро туризм ярмаркаси доирасида “Ёз-2021” сайёҳлик мавсуми бошлангани расман маълум қилинди.

«Issyk-Kul ITF-2021» муҳим халқаро тадбир сифатида халқаро сайёҳлик компаниялари, туроператорлар ва агентликлар, туризмни ривожлантириш бўйича давлат идоралари вакиллари, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар, йўловчи ташувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳар йили ўз атрофига жамлаши анъана тусига кирган.

Кўргазма ишида дипломатия корпусининг вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлик агентликлари раҳбарлари, шунингдек, пансионатлар, дам олиш уйлари ва меҳмонхоналар раҳбарлари қатнашди.

Қирғизистон Президенти тадбир иштирокчиларини қутлар экан, ?ссиқкўл халқаро сайёҳлик ярмаркаси 2016 йилдан буён ўтказиб келинаётганини айтди. «Ушбу тадбирда иштирокчилар ва манфаатдор томонларнинг сони ҳар йили ўсиб бораётганини мамнуният билан қайд этиш керак. Айни пайтда қўшни мамлакатлардаги аксарият сайёҳлик компаниялари ушбу платформа ҳақида кўпроқ билиб, унда ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда», деди Президент Садир Жапаров.

Кўргазмада Президент маҳаллий туроператорлар, шунингдек, Туркия, Венгрия ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик бўлинмалари билан танишди.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида «Рух-ордо» маданият маркази сайтида миллий китоблар, либослар тақдимоти, ўзбек халқ амалий санъати маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир доирасида сайёҳлик соҳасида хорижий сайёҳлик агентликлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўрнатилган транспорт алоқалари, хусусан, «Тошкент–Балиқчи–Тошкент» темир йўли лойиҳаси, «Тошкент–Бишкек–Тошкент» автобус йўналиши ва республикалардаги эпидемиологик вазият яхшиланишидан кейин тўлиқ ишлай бошлайдиган «Тошкент–Тамчи–Тошкент» чартер авиарейси ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net