Ўзбекистон – Чехия: бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва уларга тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди

24.06.2020 16:05

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мартин Тлапа билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар каби қатор соҳаларда Ўзбекистон – Чехия муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва уларга тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон билан Чехия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Чехия инвестицияси ва технологияларини жалб этган ҳолда мамлакатимизда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашнинг муҳимлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўринбосарлари, шунингдек, икки давлатнинг халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net