Ўзбекистон – Буюк ипак йўли дурдонаси

10.05.2020 12:20

БРЮССЕЛЬ, 10 май. /«Дунё» АА/. Нидерландиянинг «Sufi Trail» сайтида таниқли бельгиялик фотожурналист Жон Рейнхарднинг Ўзбекистонга ижодий сафарига бағишланган «Ўзбекистон – ?пак йўли дурдонаси» сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қуйида ушбу мақоланинг ўзбек тилидаги таржимаси келтирилмоқда.

«Ушбу мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақиқатан ҳали тўлиқ кашф қилинмаган. Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг дурдонасидир. Ушбу мамлакат 3 минг йиллик тарихга эга.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги гўзал мамлакатлардан биридир. Албатта, Буюк ипак йўли ҳақида эшитганмиз, лекин ўтмиши ҳақиқат ва афсоналар билан уйғунлашиб кетган карвон йўлида жойлашган ажойиб шаҳарлар ҳақида кам маълумотга эгамиз.

Сўнгги йилларда тарихий гўзаллигини сақлаб қолган ҳолда қайта тикланган Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий кентлар, миноралар, масжидлар инсон кўзини қувнатади, ҳайратингни оширади.

Мамлакат кўчаларида сайр қилар экансиз, сизни дунёга машҳур Шарқ бозорлари қарши олади. У ердан ўзингиз учун янги турдаги сархил мевалар, уларнинг бетакрор таъмини кашф қиласиз. Сотувчилар эса табиат мўъжизаларини сизга дўстона ва меҳмондўстлик билан таклиф қилади.

Ранг-баранг манзаралар, бепоён кенгликлар, шаҳар аҳлининг боғ меъморчилигидан завқланиб, ўзингизни бир замонлар шу йўллардан юрган карвонлардан бири сифатида тасаввур қиласиз.

Албатта, тарихга саёҳат қилиш имконияти Ўзбекистонда сиз завқланишингиз мумкин бўлган бир жиҳатдир. Тошкентга саёҳат қиларкансиз, бу ерда асрий меъморчилик намуналари асосида қад ростлаган меъморий ёдгорликлар, гўзал биноларнинг замонавий шаҳарсозлик намуналари билан уйғунлашиб кетганига гувоҳ бўласиз.

Тошкент метросида ҳозирги вақтда 29 та станция мавжуд. Уларнинг ҳар бири бадиий галереяга ўхшайди. Ундан завқланиш учун метрода кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлашингизга шубҳа йўқ. Аммо Тошкент сизга  бундан-да кўпроқ нарсани таклиф қилиши рост.

Сиз мамлакатнинг миллий ва Европа таомларидан лаззатланганингиз ҳақида китоб ёзишингиз мумкин. Биз, албатта ўзбек ошхонасини ўрганишимиз керак.

Ўзбекистон иқлими иссиқ, одамлари меҳмондўст, шаҳарлари хавфсиз ва озода мамлакат. Шу билан бирга ундаги замонавий қулайликлар ўзингизни уйингиздагидек ҳис қилишга имкон беради. ?нтернетга уланишда ҳеч қандай қийинчилик йўқ, телефон ва транспорт алоқаси каби замонавий қулайликлар барча ҳудудларда яратилган. Ўзбекистонда саёҳат учун кўплаб йўналишлар мавжуд. Юқори тезликдаги тезюрар поездлар мамлакатнинг бир манзилидан кейинги манзилигача осон етиб олишингизни таъминлайди.

Мамлакатда аҳоли ўзбек тилидан ташқари рус, инглиз ва француз тилларида сўзлаша олишади ва  бу жуда муҳим.

Аслини олганда, Ўзбекистонга бормаслик учун бирор бир сабаб йўқ. Аксинча, бу диёр сиз саёҳат қилишингиз мумкин бўлган энг зўр мамлакат».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net