Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари хорижий кампания бошқарув раиси билан «Яшил» иқтисодиёт йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш мас

17.01.2022 11:57

ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров «Delphos International» компанияси бошқаруви раиси Барт Туртелбум билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, «Delphos International» ривожланаётган бозорлардаги лойиҳалар учун узоқ муддатли капитални жалб қилишга ихтисослашган етакчи мустақил молиявий консалтинг хизмат кўрсатиш компанияси ҳисобланади.

Учрашув кун тартибидан давлат-хусусий шериклиги механизмларини, инсон капиталини ривожлантириш, шунингдек, хусусийлаштириш масалалари ўрин олди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мумкин бўлган ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

 Томонлар инсон капиталини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклиги лойиҳалари ва инфратузилма масалалари хусусида фикр алмашди.

 Барт Туртелбум Ўзбекистонда ислоҳотлар изчил давом этаётганлигини алоҳида таъкидлади. Компания бошқаруви раиси «Яшил» иқтисодиёт компания учун муҳим ва манфаатли йўналиш эканини билдириб, ушбу соҳада амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар бўйича ўз таклифларини билдирди.

Учрашув сўнггида томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш ва режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан ҳамкорликни янада жадаллаштириш  тўғрисида келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net