Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгусидаги қадамл

06.11.2020 16:23

ТОШКЕНТ, 6ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов кеча Қирғизистон ташқи ишлар вазири Р.Казакбаев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибини, илгари эришилган келишувларни амалга оширишни ҳамда савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт соҳасидаги ўзбек-қирғиз шериклигини кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилди.

?кки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий кўрсаткичларни бир неча карра оширишнинг улкан салоҳияти қайд этилди, шу муносабат билан томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва келишиш ҳамда уни амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш тўғрисида келишувга эришди.

Шу нуқтаи назардан, Ҳукуматлараро комиссия ишини ва Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди вилоятлари маъмурият раҳбарлари Кенгаши фаолиятини кучайтириш тўғрисида келишувга эришилди.

?кки томонлама йиллик товар айланмаси ҳажмини яқин йилларда 1 миллиард долларга етказиш мақсадида савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича ўзаро самарадор ҳамкорликка тайёрлик қайд этилди.

Мулоқот давомида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳам таъкидланди. Бунинг учун ҳар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари таркибида махсус ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

?шчи гуруҳ юкларни ташиш ҳажмини янада ошириш ва минтақавий транспорт йўлакларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади. Шунингдек, транспорт секторидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш, жумладан, қўшма логистика марказларини яратиш ҳамда автомобиль ва темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади.

Учрашув давомида энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунлари бўйича келгусидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.  ?кки мамлакат ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини зудлик билан ҳал қилиш учун иккала давлат раҳбарлари ва экспертлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш ва мулоқот қилиш амалиётини давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net