Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президентига "Дўстлик" орденини топширди

20.10.2020 13:51

ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. 18 октябрь куни ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ)да 2012 йил июль ойидан 2020 йил июль ойигача Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Президенти лавозимида фаолият юритиб келган С.Чакрабартига "Дўстлик" орденини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ?ТСВ матбуот хизматига таяниб.

Маросим Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков томонидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 июль куни имзоланган тегишли фармонида С.Чакрабартининг Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида "стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришда"ги хизматлари қайд этилган.

Бундан ташқари, ҳужжатда С.Чакрабартининг "мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Республикада қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлашга” қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб С.Чакрабарти Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи вазифаларини бажаришга киришди.

Маросим чоғида С.Чакрабарти Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорчилик билдирди: “Мен икки карра ғурурланаман - биринчидан, бундай юксак мукофот билан тақдирланиш мен учун катта шараф, деб биламан, иккинчидан, мен Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотлар дастурини амалга оширишда унинг маслаҳатчиси сифатида ўз ҳиссамни қўшишга амалий имкониятим борлигидан ниҳоятда хурсандман. Мен Ўзбекистонни янада ривожлантириш ва унинг жаҳон миқёсидаги имиджини мустаҳкамлаш учун максимал саъй-ҳаракатларимни ишга солишга тайёрман”.

Маросим якунида келгусида ҳамкорлик қилиш доирасида биргаликда иш олиб бориш истиқболлари ва амалга ошириладиган биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net