Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг Йиллик йиғилишида иштирок этди

12.05.2022 15:25

ТОШКЕНТ, 12 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистондан Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 10 - 12 май кунлари гибрид шаклда бўлиб ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг Йиллик йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра,  тадбирда банкнинг 71 акциядорлари, шу жумладан, 69 мамлакат, Европа ?ттифоқи ва Европа инвестиция банкидан бошқарувчилар ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, банк раҳбарияти ва халқаро экспертлар қатнашмоқда.

Йиғилиш тадбирининг дастури доирасида 11 май куни Бошқарувчилар кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда жаҳон ва минтақавий иқтисодиётнинг долзарб тенденциялари, ковиддан кейинги даврда банкнинг унга аъзо мамлакатларда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш чоралари ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашиш, шунингдек, ЕТТБнинг амалий ва молиявий фаолияти билан боғлиқ бир қатор институционал масалалар муҳокама қилинди.

Ялпи мажлисда сўзга чиққан Сардор Умурзоқов Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан ҳамкорлиги барқарорликка ва стратегик хусусиятга эга эканлигини таъкидлади. 2021 йилда мамлакатимиз Марказий Осиё минтақасида банк инвестицияларининг энг йирик олувчисига айланиб, банк маблағларининг энг йирик олувчиларининг бешталигига киргани ҳамда ўтган йили ЕТТБ томонидан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 600 миллион евродан ошиб рекорд даражани қайд этгани маълум қилинди.

Устувор йўналишларда, жумладан, иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш, давлат активлари ва тижорат банкларини трансформациялаш ва хусусийлаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, саноатни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ?қлим ўзгариши бўйича Париж битимига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажариш асносида турли соҳаларда «яшил» технологияларни кенг миқёсда жорий қилишда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлик билдирилди.

Йиғилиш якунида Бошқарувчилар кенгаши банк фаолиятининг келажакдаги истиқболларини белгилайдиган бир қатор қарорларни, шу жумладан, ЕТТБ фаолиятини Африканинг Саҳрои Кабиридан жанубидаги мамлакатларга ҳамда ?роққа чекланган ва босқичма-босқич кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунингдек, 2023  йилда ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 32-Йиллик йиғилиши Самарқанд шаҳрида ўтказилиши маълум қилинди. Йиғилиш 16-18 май кунлари бўлиб ўтади. Тадбир иштирокчилари учун Самарқанднинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти ташкил қилинди. Йиғилиш доирасида 2023 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕТТБ тадбирининг стенди ишлаб турибди. У ҳозирданёқ банк Йиллик йиғилиши иштирокчилари ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.

Бошқарувчилар кенгашининг қарорлари билан банкнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Стратегиясини амалга ошириш режаси ва банкнинг молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқланди.

Маълумот учун: Европа тикланиш ва тараққиёт банки 1991 йил 28 мартда ташкил этилган. Штаб-квартираси Лондон шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон 1992 йил 30 апрелдан буён ЕТТБ аъзосидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net