Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари БААнинг янги элчиси билан ўзаро келишувларнинг амалга оширилиши, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамко

06.11.2020 16:24

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид ал-Қамзий билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашувда Сардор Умурзоқов БАА элчисини Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч ёрлиғини тақдим этиш маросими ва лавозимга расман кириш билан қутлаб, унга Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида икки томонлама шартномаларнинг бажарилиши ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Энергетика, логистика ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистон-Амирликлар қўшма инвестиция компаниясининг фаолияти кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Амирликлар ва халқаро сифат стандартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун инновацион иссиқхоналар яратиш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди. Бу эса ушбу маҳсулотларни БАА ва учинчи мамлакатлар бозорларига йирик ҳажмларда етказиб беришни йўлга қўйиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда тегишли лабораториялар ва сертификатлаштириш марказларини ташкил этиш долзарблиги қайд этилиб, бу йўналишда ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишувга эришилди.

Мулоқот давомида 25 та устувор йўналиш бўйича амалга оширилаётган давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда ҳамкорлик Дастури ижросининг амалдаги натижалари ижобий баҳоланди.

Томонлар туризм ва таълим соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш йўли орқали ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.

Учрашув натижасида муҳокама этилаётган йўналишлар доирасида самарали ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишига юқори сифатли тайёргарлик бўйича тизимли ишларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net