Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Хитойнинг мамлакатимиздаги элчиси билан жорий ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

21.07.2020 13:55

ТОШКЕНТ, 21 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов Хитойнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан видеоконференция шаклида музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Суҳбат чоғида пандемияга қарши курашда икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар, шунингдек, инвестициялар, савдо ва транспорт соҳасидаги жорий ва келгусидаги ҳамкорликнинг қатор жиҳатлари муҳокама қилинди.

Хитой ҳукуматига кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами ҳамда Ўзбекистон шифокорларига эпидемиянинг тарқалишига қарши курашишда, COVID-19 коронавируси инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга кўмаклашиш мақсадида бир гуруҳ хитойлик шифокорларни Ўзбекистонга юбориш тўғрисидаги қарори учун миннатдорлик билдирилди.

Шунингдек, эпидемиологик вазиятга қарамай, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келган хитойлик мутахассислар фаолияти олқишланди.

Суҳбат чоғида томонлар умумий мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга содиқ эканликларини билдирди.

Хитойлик инвестор ва тадбиркорларнинг Ўзбекистонда нефть-газ, кимё, қурилиш, фармацевтика ва енгил саноат соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши, шунингдек, Давлат тараққиёт банки, Хитой Эксимбанки ва ?пак йўли жамғармаси билан ҳамкорликнинг юқори суръатларда ривожланаётгани таъкидланди.

Ушбу йўналишда яқин келажакда Ўзбекистон – Хитой биринчи ҳудудлараро форумини ўтказишни тасдиқлади. Форумнинг мақсади —Ўзбекистон вилоятлари билан Хитой провинциялари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорларининг шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Мулоқотда савдо айланмасидаги ижобий ўсишни сақлаш, пандемиянинг савдо битимларини амалга оширишга салбий таъсирини камайтиришдан ҳар икки томон манфаатдор экани қайд этилди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида маҳсулотларнинг божхона қийматини аниқлаш ва назорат қилиш учун зарур ахборот алмашиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ва унга тааллуқли ахборот ҳамкорлигининг техник шартларини кўриб чиқиш долзарб масала ҳисобланади. Томонлар ҳар икки мамлакатнинг тегишли идораларини жалб қилган ҳолда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштиришни келишиб олди.

Музокараларда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг июнь ойида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон блок-поезди муваффақиятли йўлга қўйилгани қайд этилди. Ушбу йўлак бўйлаб мультимодал юк ташиш ҳажмини ошириш учун қўшимча қулай шароитни яратиш тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, ташқи савдо юкларини, жумладан, янги узилган мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни консолидация қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди ва кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Музокаралар якунида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар аниқлаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net