Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари "Асакабанк" АЖнинг операцион имкониятлари билан танишди

05.08.2022 15:55

ТОШКЕНТ, 4 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кеча "Асакабанк" АЖ фаолияти ва операцион имкониятлари билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, жорий йилнинг 2-чораги якунларига кўра банк активлари 4,6 миллиард долларни, кредит портфели 3,3 миллиард долларни ҳамда капиталлашуви 600 миллион долларни ташкил этгани қайд этилди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, Асакабанкнинг АҚШ, Европа ?ттифоқи, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея ва Япониянинг 40 дан ортиқ банклари билан вакиллик тармоғи ҳамда йиллик айланмаси 1 миллиард доллардан кўпроқ бўлган 20 дан ортиқ савдо молиялаштириш линиялари борлиги айтилди. Банкка Fitch Ratings томонидан ВВ- ва Moody’s томонидан В1 халқаро кредит рейтинглари берилди. Банкнинг ташқи молиялаштириш портфели 2,1 миллиард доллардан ошди.

Бош вазир ўринбосари Асакабанкнинг рақамлаштириш, корпоратив бошқарув, хавфларни бошқариш, ғазначилик, чакана бизнес ва кадрлар соҳасидаги трансформация жараёни, шунингдек, трансформация ва хусусийлаштириш доирасидаги барча лойиҳаларни мувофиқлаштирувчи маркази ҳисобланган Лойиҳа офиси фаолияти билан танишди. Хавфларни мониторинг қилиш (Risk Assessment System) ва ғазначилик ҳисоботи (Treasury Management System) бўйича банк томонидан ишлаб чиқилган тизимларининг имкониятлари намойиш этилди.

Ташриф якунида Лойиҳа офиси фаолияти, жумладан, рақамли трансформация ишларини давом эттириш ва унинг операцион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net