Ўзбекистон Бош вазири ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этмоқда

30.11.2020 16:56

ТОШКEНТ, 30 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент вақти билан соат 14.00да Ҳиндистон раислигида видеоконференция шаклида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси бошланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбирлари Музаффар Комилов ва Зафар Юлдашкулов (фото).

Мажлисда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ҳукумат раҳбарлари янги коронавирус инфекциясининг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш, ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётини рақамлаштириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоб амалиётини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Онлайн-анжуман доирасида 2035 йилгача кўп қиррали савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича 2012-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ва Рақамли даврда олис ва қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепцияси бўйича фикр алмашилади.

Мажлис иштирокчилари ШҲТ ?шбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқади.

ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича Қўшма коммюнике қабул қилиниши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net