Ўзбекистон Бош вазири Минскда ўтказилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди

29.05.2021 16:29

ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Кеча  Минск шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳукумат раҳбари Матбуот хизматига кўра, йиғилишни Беларусь Бош вазири Роман Головченко бошқарди.

Делегациялар раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича жами 11 ҳужжат имзоланди. 

- Юқумли касалликлар тарқалишига қарши чора-тадбирлар;

- МДҲ мамлакатлари ҳудудларини санитария муҳофазаси ва Ҳамдўстлик аҳолисини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;

- Сохта савдо белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш, геодезия, картография, кадастр ва ерни масофадан зондлаш соҳасидаги ҳамкорликни тартибга солиш;

- МДҲга аъзо давлатларда давлат моддий резервларини бошқарадиган давлат (ижро этувчи) органларининг 2030 йилгача бўлган даврдаги ҳамкорлиги концепцияси ва уни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари режаси;

- Қуролли кучлар офицерларини тезкор-стратегик тайёрлаш соҳасида асосий ташкилот тўғрисидаги қарор шулар жумласидан.

Шунингдек, Мажлисда МДҲ ?жроия қўмитаси  - ижрочи котибига ўринбосарлар тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ўзбекистон томонидан ?лҳом Неъматов ушбу лавозимга тасдиқланди.

?лҳом Неъматов МДҲ ?жроия қўмитасида иқтисодий ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштиради.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг ноябрь ойида Бишкек шаҳри (Қирғизистон)да ўтказилиши белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net