Ўзбекистон билан Туркия ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги янги битим кучга кирди

13.07.2020 11:58

ТОШКЕНТ, 13 июль. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида 2017 йилнинг 25 октябрида имзоланган ?нвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарга кўра, ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

Битим инвесторлар қонуний манфаатини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосини, сармоя ва технологияларнинг кириб келиши жараёнини енгиллаштиришни, пул ўтказмаларининг эркин амалга оширилишини белгилайди.

Ҳужжат 1992 йил 28 апрелда имзоланган аввалги ҳукуматлараро Битимни алмаштиради ҳамда замонавий воқеликни инобатга олган ҳолда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Битим икки давлат иқтисодиётига ўзаро инвестициялар оқими учун мустаҳкам асос яратади, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ҳар икки мамлакатнинг инвестиция жозибадорлигини оширади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net