Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

09.06.2020 10:17

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Сингапур Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Хэнк Сви Кит ҳамда Сингапур Республикасининг Савдо ва саноат катта Давлат вазири Ко По Кун билан видеоконференция шаклида музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Мулоқот чоғида коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар ва унинг икки мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари ва механизмлари муҳокама қилинди.

Музокараларда Сингапур инвестицияси иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, ахборот-коммуникация технологиялари, таълим ва соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва транспорт инфратузилмаси соҳасида шерикликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Мавжуд лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва Ўзбекистонда бизнес юритиш учун Сингапурнинг янги компанияларини жалб этиш бўйича аниқ тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

?нвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида ҳамкорликнинг стратегик йўналишларини ривожлантириш, ҳар икки мамлакат ишбилармон доираларини манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш учун платформа – Ўзбекистон – Сингапур бизнес кенгашини тузиш ғояси муҳокама қилинди.

Тадбирда, шунингдек, икки мамлакат манфаатдор компаниялари ёрдамида мамлакатимиз мева-сабзавот маҳсулотларини Сингапурга етказиб беришни йўлга қўйиш механизмлари таҳлил қилинди. Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш имкониятларини ўрганиш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

?кки мамлакат ўртасида йўловчи ва юк қатновларини жадаллаштириш, шунингдек, юк ташиш оқимини бошқариш ва авиакомпаниялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етакчи Сингапур транспорт компаниялари тажрибасини ўрганиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар «Сингапур ҳамкорлик дастури» доирасида Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари раҳбарияти учун малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш бўйича стратегик маслаҳатчилар сифатида сингапурлик экспертларни жалб қилишни таклиф этди. Бундан ташқари, Наманган вилоятида ?жтимоий фанлар бўйича Сингапур университети филиалини очиш бўйича институционал ҳамкорлик истиқболлари ҳам ўрганилди.

Сингапур томони институционал салоҳиятни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш орқали Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, эркин савдо тамойилларини ривожлантиришда тажриба алмашиш учун сингапурлик мутахассисларни жалб этишда ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Видеоконференция якунига кўра, муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишларини илгари суриш ва амалга ошириш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ тузишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net