Ўзбекистон билан Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

18.08.2020 18:04

СEУЛ, 18 август. /«Дунё» АА/. Сеулдаги мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Жанубий Корея миллий полиция агентлигининг (КАНП) масъул вакиллари иштирокида Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида Жанубий Корея мутахассислари икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этди.

Қисқа вақтда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси кўмагида икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро ташрифлари ташкил этилди. Улар доирасида халқаро жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлаш соҳасида тажриба алмашилди.

?кки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида Жанубий Корея томони яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлигидаги ҳамкасблари билан келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида қонунлар ва тартибни таъминлаш бўйича тажриба алмашиш учун видеоконференция ўтказиш таклиф қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net