Ўзбекистон – Беларусь: инвестиция, савдо ва логистика соҳаларида ҳамкорлик фаоллашмоқда

22.05.2020 13:35

ТОШКЕНТ, 22 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов видеоконференцалоқа шаклида Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари В.Дворник билан мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Учрашувда инвестиция, савдо, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, COVID-19 пандемиясининг мамлакатларимиз иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш ишларини фаоллаштириш зарурлигини таъкидланди. Бунинг учун икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» қайта кўриб чиқилиб, янгиланиши қайд этилди. Зарур ҳолларда муҳокамалар олиб бориш учун икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида қўшимча музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Тадбирда, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Беларусь ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлисини видеоконференцалоқа шаклида ўтказиш имкониятлари ўрганилди. Минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш, ҳудудлараро ҳамкорликни режали равишда кенгайтиришнинг маҳаллий “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини амалга ошираётган қатор Беларусь компанияларининг муваффақиятли тажрибаси асосидаги икки мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг кооперацияларини ташкил қилиш ҳақидаги таклифлар ўрганилди.

Тўқимачилик, чорвачилик, озиқ-овқат ва фармацевтика соҳаси Беларусь ишбилармонларининг Ўзбекистонда фаолиятларини кенгайтиришлари учун устувор соҳалар сифатида белгиланди. Турли йўналишларда кадрлар тайёрлаш дастурини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш корхоналарига илғор технологияларни жорий этиш мақсадида икки мамлакат илмий-тадқиқот муассасаларини жалб қилиш ташаббуслари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажми ўсишини таъминлаш чоралари, жумладан, Ўзбекистон ва Беларусда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатларини ва синовлар протоколларини ўзаро тан олиш механизмларини жорий этиш бўйича фикр алмашилди. ?кки мамлакат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари иштирокида аграр форумларни ўтказиш амалиётини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Томонлар транспорт, логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, юк ташишда узлуксизликни таъминлаш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Мамлакатларимиз ўртасида юк ташиш ва транзит учун қулай шароитни яратиш бўйича конструктив таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги тасдиқланди.

Видеоконференция якунида муҳокама қилинган масалаларнинг амалий ижросини таъминлаш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net