Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Жанубий Корея олий таълим муассасасида «Тасвирий санъатда Алишер Навоий мероси» мавзусига бағишланга

24.03.2022 11:27

СЕУЛ, 24 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов Жанубий Кореяга амалий сафари давомида ушбу мамлакатдаги энг йирик олий таълим муассасаларидан бири – Кемёнг университети профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, бу ерда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ва хорижлик талабалар учун «Тасвирий санъатда Алишер Навоий мероси» мавзусида маъруза қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маърузачининг таъкидлашича, кўп асрлар давомида буюк Алишер Навоий ижоди минг-минглаб тадқиқотчилар, ижод ва санъат аҳлини тўлқинлантириб келмоқда. Акмал Нуридинов рассом, Ўзбекистондаги замонавий ранг-тасвир намояндаларидан бири сифатида Aлишер Навоий ижодига қайта-қайта мурожаат қилганини алоҳида таъкидлар экан, Навоий ҳазратларининг «Лайли ва Мажнун», «Лисон ут-тайр» каби асарлари ўзига экспозициялар туркумини яратишга илҳом манбаи бўлиб хизмат қилганини айтди.

Қизиқарли ва таассуротларга бой ўтган ушбу тадбир давомида Кемёнг университети тадқиқотчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Жанубий Кореяга амалий сафар давомида Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбари Наврўз байрами муносабати билан Кемёнг университети ҳудудида ўтказилган Ўзбекистон маданияти фестивалида ҳам иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net