Ўзбекистон – БАА: кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

10.05.2020 12:28

ТОШКЕНТ, 10 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов 7 май куни Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ал-Нахайён билан телефон орқали суҳбат қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Суҳбат давомида анъанавий ва муқобил энергетика, нефть-газ саноати, молиявий, техник, маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Коронавирус пандемияси оқибатида иқтисодий фаолликнинг глобал миқёсда секинлашгани, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, ҳамжиҳатликда иш олиб борилиши натижасида жорий йилнинг май-июнь ойларида энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича муҳим ҳуқуқий келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Тадбирда Covid-19 га қарши кураш мақсадида Ўзбекистонга кўрсатилаётган ёрдам учун БАА ҳукуматига миннатдорлик билдирилди. Қайд этилганидек, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга гуманитар юклар, шу жумладан, ниқоблар, комбинезон, қўлқоп ва бошқа ҳимоя воситалари, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий ускуналар етказиб берилди.

Музокаралар натижасида қўшма инвестиция лойиҳаларини фаол равишда амалга ошириш, уларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net