Ўзбекистон аҳолисининг 74 фоизи ЕО??га, 78 фоизи ЖСТга аъзо бўлишни тўғри қарор деб ҳисоблайди

20.05.2020 10:38

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фуқаролар ўртасида “Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш” бўйича аноним сўров ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар хизмати манбасига асосланиб.

Тадқиқотчилар, олимлар, давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ўқитувчи ва талабалар қатнашган сўровнома иштирокчиларига тақдим этилган сўровнома 10 саволдан иборат бўлиб, у хориж тажрибаси бўйича ишлаб чиқилган.

Сўровномада мамлакатимиз ҳудудларидан 1 минг 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Тадқиқот иштирокчиларининг гендер таркибини қуйидагича таҳлил этиш мумкин. Сўровнома иштирокчиларининг аксарият қисми, яъни 1 минг 37 нафари эркак (79 фоиз), 271 нафари эса хотин-қизларни (21 фоиз) ташкил этди. Айниқса, сўровномада талабалар фаол иштирок этди (37 фоиз), шунингдек, хусусий сектор вакиллари (27 фоиз), давлат хизматчилари (19 фоиз), ўқитувчилар (12 фоиз), олимлар ва тадқиқотчилар (4 фоиз) ва бошқа касб эгалари (1 фоиз) ҳам саволларга аниқ жавоблар қайтаришди.

Ўзбекистоннинг ЕО??га аъзо бўлиши билан боғлиқ саволларга респондентларнинг 74 фоизи ташкилотга қўшилишни қўллаб-қувватлади. ?штирокчиларнинг 16 фоизи қарши, 4 фоизи бетараф қолди, 6 фоизи эса жавоб беришга қийналди.

Тадқиқот Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари респондентлари мамлакатимизнинг ЕО??га қўшилишини энг кўп (90 фоиздан ортиқ) қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

?нтеграцион бирлашмага қўшилишга қарши бўлганларнинг улуши Андижон вилоятида 32 фоиз, Тошкент шаҳрида 26 фоиз, Фарғона вилоятида эса 21 фоизни ташкил қилди.

?ттифоққа қўшилиш тарафдорлари орасида хотин-қизлар кўпроқ, яъни 82 фоиз хотин-қиз ва 73 фоиз эркаклар қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, 20 ёшгача ва 40 ёшдан катта иштирокчилар ҳам ЕО??га қўшилишни фаол маъқуллаган.

Ўзбекистоннинг ЕО??га қўшилишини қўллаб-қувватламайдиганларнинг улуши 30-39 ёшдаги (23 фоиз) фуқаролар орасида юқоридир. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, қўшилишни қўллаб-қувватловчи фуқаролар сони ўқитувчилар, талабалар ва хусусий сектор вакиллари орасида (76 фоиз) юқори, тадқиқотчилар ва давлат сектори ходимлари орасида нисбатан камроқ (66 фоиз).

45 фоиз респондент ЕО??га қўшилишнинг асосий хавфини иттифоққа аъзо бўлмаган давлатлардан келадиган импорт маҳсулотлари чекланишида кўради. 42 фоиз иштирокчини ташқи рақобат ошгани сари ички ишлаб чиқариш ва иш ўринлари камайиб кетиши ташвишга солган. Давлат бюджети даромадлари камайиши эҳтимоли эса респондентларни энг кам ташвишга солган (13 фоиз).

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишнинг энг асосий афзалликлари сифатида товарлар ва хизматлар нархининг пасайиши, шунингдек, рақобат кучайиши натижасида маҳсулот сифати ошиши кўрсатилган (51 фоиз). 24 фоиз респондент маҳаллий маҳсулотлар учун экспорт бозорлари кенгайиши натижасида янги иш ўринлари яратилишини ижобий баҳолаган.

Сўровнома иштирокчиларининг 15 фоизи меҳнат муҳожирларининг шароитлари яхшиланишини инобатга олган, 10 фоизи умумий меҳнат бозори шаклланиши натижасида ишчи кучининг давлатлараро ҳаракати янада эркинроқ бўлади, деб баҳолаган.

Қайд этиш керакки, сўровда қатнашган 200 дан ортиқ иштирокчи ЕО?? қўшилиш афзалликлари ва хатарлари юзасидан ўз изоҳларини қолдирган. Жорий йилнинг 29 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилди. Унда депутатлар ЕО??да Ўзбекистон кузатувчи сифатида иштирок этишини маъқуллади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ўз нутқида таъкидлаганидек, ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган сўров бу борада жамоатчилик фикрини илмий тадқиқ этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишига доир сўровнома натижалари иштирокчиларнинг аксарияти (78 фоиз) Ўзбекистоннинг бу ташкилотга қўшилишини қўллаб-қувватлаган, 8 фоизи қарши эканини билдирган, 7 фоизи бетараф қолган, қолганлар жавоб беришга қийналган.

Навоий, Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида (84-91 фоиз) ЖСТга аъзо бўлиш энг кўп қўллаб-қувватланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишига қарши бўлганлар Тошкент шаҳри (13 фоиз), Тошкент вилояти (18 фоиз) ва Андижон вилоятида (12 фоиз) энг кўп кузатилди. ЖСТга аъзо бўлишни қўллаб-қувватловчилар орасида эркаклар ва хотин-қизлар улуши тенг бўлди. Ташкилотга қўшилишни 20 ёшгача бўлган респондентларнинг аксарияти (86 фоизи) қўллаб-қувватлаган. ЖСТга қўшилишга энг кўп овоз берган ўқитувчи ва талабалар бўлса (84 фоиз), хусусий сектор вакиллари орасида бу фикрни қўллаб-қувватлаганлар нисбатан камроқни ташкил этган (70 фоиз).

Респондентлар ЖСТга аъзоликнинг энг хавотирли томони иқтисодиётнинг асосий тармоқлари устидан ташқи назорат ўрнатилиши, натижада мазкур соҳалар хорижлик тадбиркорларга ўтиши мумкинлиги бўлди. 44 фоиз иштирокчи ушбу масалада ўз хавотирини билдирган.

Респондентларнинг 42 фоизи товарлар ва хизматлар импорти ошиб кетиши маҳаллий корхоналар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтган, 14 фоизини эса давлат даромадлари камайиши эҳтимоли безовта қилган.

34 фоиз иштирокчи ЖСТга қўшилишнинг асосий афзаллиги рақобат муҳитининг яхшиланиши, товарлар ва хизматлар нархлари пасайиши ва уларнинг сифатига ижобий таъсир қилишида, деб билади.

23 фоиз респондент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ривожланган мамлакатлар билан савдо алоқалари яхшиланиши, юқори технологияли импортнинг ошишига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаган.

Респондентларнинг 16 фоизи миллий ишлаб чиқариш ҳажми, янги иш ўринлари яратилиши хорижий инвестициялар оқими ва хорижий корхоналар ҳисобига ошади, деб ҳисоблайди.

Сўровда иштирок этганларнинг 11 фоизи ЖСТга қўшилиш Ўзбекистоннинг халқаро имижини яхшилашини билдирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net