Ўзбекистон аҳолини рўйхатга олиш бўйича Франция тажрибасини ўрганмоқда

27.11.2020 13:13

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида Франция Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти билан видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад мазкур мамлакатнинг аҳолини рўйхатга олиш бўйича тажрибасини ўрганишдан иборат.

Видеоконференцияда Франция Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти ходими Жан-Франсуа Барон билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Франция вакиллари аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги илғор тажриба, рўйхатга олиш методикаси, биноларнинг локал регистри ва ундан фойдаланиш, бошқа долзарб масалалар бўйича маълумотлар тақдим қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net