ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимиз жорий йил 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши ҳақида баёнот берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.
Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, - дейилади Т?В баёнотида.