Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Франция Муваққат ишлар вакили билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

27.11.2020 13:13

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Франция элчихонаси вакиллари видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Онлайн-музокарада адлия вазири ўринбосари Б.Қўчқоров ва Франция Муваққат ишлар вакили Б. Рокфей  иштирок эди.

Тадбирда Адлия вазирлиги фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди ҳамда икки давлат ўртасида ушбу соҳадаги ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари муҳокама қилинди.

Франциянинг Муваққат ишлар вакили Ўзбекистонда ҳуқуқий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар икки давлат адлия органлари ўртасида ҳамкорлик бўйича эришилган келишувларни самарали амалга ошириш учун тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш таклифини қўллаб қувватлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net