«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси февраль ойида Россия шаҳарларидан Тошкентга чартер рейслар амалга оширади

24.01.2021 14:15

ТОШКEНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси жорий йил 9 ва 23 февраль кунлари «Краснодар-Тошкент» йўналишида иккита чартер рейсини (учиш ва етиб келиш вақтлари – 21:20 ва 02:50) амалга оширади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбир авиакомпания расмий сайтига таяниб.

Шунингдек, 2, 9, 16 ва 23 февраль кунлари «Қозон-Тошкент» йўналишида ҳам чартер парвозлар ташкил қилинади (учиш ва етиб келиш вақтлари – 18:30 ва 23:30).

Авиакомпания Ўзбекистонга Россия шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилишига эътибор қаратган. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net