Ўзбек халқининг миллий анъаналари ?станбулда ташкил этилган халқаро кўргазмада тақдим этилди

30.12.2021 11:11

?СТАНБУЛ, 30 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ?станбул техник университетида ташкил этилган халқаро кўзгазмада иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Бир неча йиллардан бери ўтказиб келинаётган ушбу халқаро тадбирда Бош консулхона мазкур университетда таҳсил олаётган ватандош-талабалар билан биргаликда қатнашди.

Кўргазмада, шунингдек, АҚШ, Канада, Эрон, ?ндонезия, Қозоғистон сингари 20 га яқин давлат вакиллари ўзларининг миллий стендлари билан  иштирок этди.

Тадбирни ?станбул технология университети ректори профессор доктор ?смоил Куюнжу кириш сўзи билан очиб берди.

?станбул техник университетида таҳсил олаётган   ватандошларимиз миллий кийимларимизни кийган ҳолда кўргазма меҳмонларига  ўзбек ошхонасининг асосий таомлари – палов ва  сомса,  миллий чолғу асбобларимиз дўмбира ва доира, шунингдек, Риштоннинг сополдан ишланган лаганларини ҳамда ганч ва ёғочдан ишланган ўймакорлик маҳсулотларини  тақдим этди. Ўзбекистон миллий стенди   меҳмонлар ва иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди.

 Тадбир чоғида Ўзбекистон бурчагига ташриф буюрган меҳмонларга ўзбек халқининг урф-одатлари ва анъаналари, бой маданий, маънавий ва тарихий мероси, уларни асраб-авайлаш борасида давлатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net