Ўзбек халқининг буюк аждодлари ва уларнинг бой тарихий мероси бизни ҳам ҳар доим руҳлантириб келган – украиналик ношир

01.02.2021 11:53

К?ЕВ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Украинадаги «Адеф» нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Алла ?стомина ўз табрик сўзларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

-  Жорий йил Украинада ҳам Ўзбекистонда бўлгани каби қутлуғ сана — буюк  шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда, - деди А.?стомина. - Ўрта асрларда яшаб, бутун дунёга машҳур бўлган буюк шоир ўз ижодий мероси билан Украина ва  Ўзбекистонни чамбарчас боғлайди, десам муболаға бўлмайди.

?ккинчи жаҳон уруши йилларида таниқли украин шоири Николай Бажан мухбир сифатида фронтга йўл олган. Унинг оиласи эса Тошкентга эвакуация қилинган.

Уруш тугагандан сўнг Н.Бажан оила аъзоларини олиб келиш учун Ўзбекистонга боради. Яқинлари шоирга ўзбек оиласи уларни қандай қабул қилгани, охирги бир бурда нони ва бир ҳовуч гуручини бирга баҳам кўргани ҳақида сўзлаб беради.

Бундай самимий муносабатдан руҳланган Н.Бажан миннатдорлик белгиси сифатида ҳамда украин ўқувчиларини Алишер Навоий ижодий мероси билан яқиндан таништириш мақсадида мумтоз шоирнинг энг машҳур достонларидан бири - «Фарҳод ва Ширин»ни украин тилига таржима қилган.

Биз ушбу таржимадан фойдаланиб, украин, эски ва замонавий ўзбек тилларини бирлаштирган ҳолда ажойиб нашр тайёрлаган эдик. Умид қиламизки, ушбу китоб замонларни бир бири билан боғлаш ва биродар халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш арафасида навбатдаги - «Яхши кишиларнинг ҳайратланиши» («Ҳайрату-л-аброр») достонини нашрга тайёрлаяпмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ўзбек дўстларимизга, биродар Ўзбекистонга фаровонлик, тинчлик ва меҳр-муҳаббат тилаймиз. Сўзим якунида ўзбек халқининг буюк аждодлари ва уларнинг бой тарихий мероси бизни ҳам ҳар доим руҳлантириб келганини таъкидлашни истайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net