«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби Тожикистон давлат педагогика университетига тақдим этилди

24.08.2020 11:00

ДУШАНБЕ, 24 август. /«Дунё» АА /. Бугун Ўзбекистоннинг Тожикистондаги  элчихонаси вакиллари Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университети ректори Ғаффорий Нўъмонжон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан, Ўзбекистон Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан тайёрланган беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалар, шунингдек, кенг уқувчилар оммаси учун мўлжаллангани ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Шу билан бирга, ушбу луғатда киритилган луғавий бирликлар ва уларга тузилган луғат мақолаларидан ташкил топгани таъкидланди.

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан мазкур учрашувнинг ташкил қилингандан мамнунман, — деди университет ректори Ғаффорий Нўъмонжон. — “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”   университетимиз ўқитувчи ва талабалари учун ажойиб совға бўлди. Китобни кутубхонамизга тақдим этамиз. Бундан профессор-ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчилар илмий изланишлар жараёнида кенг фойдаланишларига ишонаман. Боиси тил ўрганишда луғат – бу қоронғу тунда ёқилган шам мисолдир.

Мулоқот давомида, шунингдек, С.Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университети ректори билан таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net