Ўзбек паловининг довруғи дунёда маълум, нидерландияликлар ҳам ундан баҳраманд — Далия Чакар

22.07.2020 16:19

БРЮССЕЛЬ, 22 июль. /«Дунё» АА/. Брюсселда Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томонидан «Ўзбек оши куни» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда МДҲ мамлакатлари элчихоналари раҳбарлари,  сиёсатчи ва тадбиркорлар, Европа ?ттифоқи муассасалари, Европанинг етакчи таҳлил ва таълим институтлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик фонди раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов меҳмонларни қутлаб, бундай тадбирлар маданиятлараро мулоқотни фаоллаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик фонди раиси Далия Чакар сўзга чиқиб, ўзбек паловининг довруғи дунёда маълум, нидерландияликлар ҳам ундан баҳраманд эканини айтиб ўтди.

— Европада оммавий тадбирларга одамларни тўплаш жуда қийин, — деди у. — Бироқ, «Ўзбек оши куни» учун Нидерландиядан  Брюсселга келишни истаганлар кўпчиликни ташкил қилди.

?штирокчилар сони чеклангани сабабли, афсуски, биз бу ерга фақат энг фаол аъзоларимизни олиб келдик.

Тадбирнинг бошқа иштирокчилари ҳам дипломатик ваколатхонанинг  ушбу ташаббусини олқишлади. Уларнинг фикрига кўра, коронавирус пандемияси нафақат глобал иқтисодиётга, балки одамлар ўртасидаги жонли мулоқотга ҳам таъсир қилди.

Ўзбек миллий таоми паловни тайёрлаш жараёни меҳмонлар диққат марказида бўлди. ?штирокчилар ош учун масаллиқларни танлаш, уларни қовуриш, гуруч солиш ва буғлаш каби жараённинг давомийлиги билан қизиқди.

Элчихона томонидан ташкил этилган тадбир оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Жумладан, «Ўзбек оши куни» га бағишланган мақолалар  «Diplomat Magazine» журналининг веб-сайтида ҳамда «Ozbekistanhaber» ва Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик фондининг «Facebook»даги саҳифасида нашр этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net