Ўзбек миллий таомлари Пекинда ўтказилган ШҲТга аъзо давлатларнинг миллий таомлар фестивалида тақдим этилди

01.01.2022 11:12

ПЕК?Н, 1 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси 2021 йил Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида «Маданият йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ташкилот котибияти ва Пекин Марказий бизнес маъмурий қўмитаси томонидан  ташкил этилган Миллий таомлар фестивалида иштирок этди деб, хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатларнинг Пекин шаҳридаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари, ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доиралар, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Фестиваль доирасида мамлакатимизнинг тарихи, халқимизнинг урф-одатлари ҳақида маълумот берадиган миллий пазандачилик санъати, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси, миллий либос ва амалий санъат намуналари намойиш этилди.

Хусусан, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарихий мерос ва маданий бойлик сифатида пазандачилик санъатини сақлаб қолиш, унинг нуфузини дунё халқлари ўртасида ошириш, янада оммалаштиришга қаратилган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. ?штирокчилар ва меҳмонлар кўз ўнгида ўзбек миллий ошхонасининг асосий таоми —  палов тайёрланди.  Ўзбек паловининг  2016 йил 2 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос Репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги маълумот меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортди.

 - Бу каби фестиваллар ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги миллий маданий меросни ўрганишда, уни тарғиб қилишда катта аҳамиятга  эга, - деди Пекин шаҳрининг Чаоянг тумани Бизнес маъмурий қўмитаси директори ўринбосари Ду Сяоюй. - Ўзаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва анъанавий дўстликни давом эттиришга, бир сўз билан айтганда, халқ дипломатиясини янада фаоллаштиришга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net