Ўзбек миллий кийимлари ?спаниядаги фестиваль асосий либоси сифатида танланди

26.02.2020 11:57

МАДР?Д, 26 февраль. /«Дунё» АА/. ?спаниянинг Онтеньент шаҳрида (Валенсия провинцияси) ўтказиладиган дунё халқлари миллий либослари фестивалини ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур фестиваль жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтади ва  у уч кун давом этади. Тадбир дастуридан костюмлар намойиши, саҳналаштирилган жанг ва тарихий воқеалар томошалари ўрин олган.

Фестиваль кунлари шаҳар аҳолиси ҳам иштирокчиларни ўтмишга саёҳат қилишга чорлайдиган улкан томоша актёрларига айланади.

Қатнашчилар Онтеньент кўчалари бўйлаб миллий либосларда парадларда иштирок этади. Шаҳар эса эртаклардаги сингари маҳобатли саройлар кўринишида гавдаланади.

Мамлакатлар анъанавий либослари намойиши маросим асосий қисми ҳисобланади.

Жорий йилги фестивалда Ўзбекистон асосий иштирокчи сифатида танланди. Бу гал парад иштирокчилари анъанавий ўзбек миллий либосларида, ўзбек мусиқа асбоблари садолари остида шаҳар бўйлаб юришни амалга оширади.

Aнъанавий либослар ўзбекистонлик ёш дизайнер, «Azucar Moreno» бренди асосчиси Камола Рустамова томонидан тақдим этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net