Ургутда туризм қишлоғи ва кластери ташкил этилади

04.02.2021 16:25

ТОШКЕНТ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Самарқанд вилояти Ургут туманида Қоратепа-Омонқўтон тоғ туризми кластери ташкил этилади. Тумандаги Терсак қишлоғи «туризм қишлоғи»га айлантирилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят туризмни ривожлантириш департаменти маълумотига таяниб.

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан қиймати 3 триллион 337 миллиард сўм бўлган 126 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган. Бу лойиҳаларнинг салмоқли қисми жорий йилда бажарилади.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалласи «туристик маҳалла»га, Ургут туманидаги Терсак қишлоғи эса «туризм қишлоғи»га айлантирилади. Самарқанд шаҳридаги А.Навоий ва ?.Каримов кўчалари ҳам туризм кўчаси бўлади. Ургут туманида Қоратепа-Омонқўтон тоғ туризми кластери ташкил этиш режаси ишлаб чиқилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net