Урганч давлат университетида Ҳиндистон институти билан ҳамкорликдаги алмашув ўқув дастурлари бошланди

22.12.2020 15:26

УРГАНЧ, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. Урганч давлат университетида Ҳиндистон институти билан ҳамкорликдаги алмашув ўқув дастурлари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳиндистоннинг Bharati Vidyapeeth тадқиқот ва менежмент ўрганиш институти билан жорий йил 16 декабрь куни имзоланган меморандум асосида жами 100 нафар талаба 10 кун давомида алмашув ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

31 декабргача давом этадиган онлайн интерактив машғулотларнинг якунида ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарган ўзбекистонлик ва ҳиндистонлик талабаларга халқаро сертификат берилади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net