Украинанинг «Фармак» компанияси «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластерида инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда

24.04.2020 14:31

ТОШКEНТ, 24 апрель. /«Дунё» АА/. Аввал хабар қилинганидек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг қурилиши бошланди.

Янги фармацевтика кластеридаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган чет эллик шерикларидан бири Украинанинг «Фармак»  компанияси бўлиб, у 260 дан ортиқ турдаги дори-дармон, 10 га яқин тиббий ускуна, диабет учун қўшимчалар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Компания  Украинада барча турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.

– Ўзбекистон раҳбариятининг аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш учун қулай шароит яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, – дейди «Фармак» лойиҳа менежери Алексей ?ванченко. – Компаниямиз «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери доирасида халқаро талабларга мос дори-дармон ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган. Янги ишлаб чиқариш мажмуасидаги лойиҳадан ташқари ўзбекистонлик мутахассислар билан замонавий фармацевтика технологияларини ўрганиш, юқори сифатли ва замонавий дори-дармонни ишлаб чиқариш борасидаги тажрибамиз билан ўртоқлашишни режалаштирганмиз. Шунингдек, мамлакатда илмий ва технологик ишланмалар амалиётга татбиқ этишда иштирок этишни мақсад қилганмиз.

Украинанинг “Фармак” компаниси кластер доирасида импорт ўрнини босадиган эндокрин тизим ва патологик касалликларни даволаш учун дори-дармон ишлаб чиқаради. Маҳаллий фармацевтикани ривожлантириш учун билимли ва  замонавий кадрлар тайёрлаш масалаларини ҳал этишга кўмаклашади.

Алексей ?ванченконинг қайд этишича, ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши натижасида Европа стандартларига жавоб берадиган таблетка ва капсулалар ишлаб чиқариш имкони яратилади. Корхонада йилига 500 миллиондан ортиқ дори тайёрлаш кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоиз, Украинанинг «Фармак» компанияси 15 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон бозорида фаолият юритиб келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net