Украинада муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилмоқда

14.10.2021 14:20

К?ЕВ, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Киев шаҳридаги элчихонамизда ташкил этилган 45-сайлов участкаси ҳамда Днепр ва Житомир шаҳарларида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида вилоятлардаги овоз бериш жараёни диаспора вакиллари меҳнат фаолиятини олиб бораётган корхона ва ташкилотларга яқин жойлашган манзилларда ташкил этилди.

Сайлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талаблари асосида, пандемия чекловлари ва санитария тартибларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилмоқда.

Украинанинг ватандошларимиз истиқомат қилаётган йирик шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнининг ташкил этилиши фуқароларимизга катта қувонч бағишлади.

Неъмат Сайилхонов:  

- Сайлов жараёни биз учун катта байрамга айланди. ?шонаманки, биз ўз овозимиз билан Ўзбекистоннинг эртанги кунига пойдевор яратамиз. Дархақиқат, юртимизнинг келажаги буюкдир! Барчангизни сайловларда фаол иштирок этишга чақираман!

Муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда. Сайлов участкаси вакиллари Одесса, Хмельницкий, Львов ва Борисполь шаҳарларида ҳам ушбу тадбирни ўтказишни режалаштиришган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net