ТОШКЕНТ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ўтган 3 ойида республика истеъмолчиларига жами 13,5 млрд куб метр табиий газ етказиб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Энергетика вазирлигининг Матбуот хизматидан маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112 млн куб метрга ёки 0,8 фоизга кўпдир.
Шунингдек, 211,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,5 минг тоннага ёки 11,9 фоизга кўп.