Туркманистон Президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

14.07.2022 17:06

ТОШКЕНТ, 14 июль. /«Дунё» АА/. Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Ушбу эзгу анъана яқин йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ва стратегик шерикликни кенгайтириш учун пойдевор бўладиган олий даражадаги музокараларнинг сермаҳсул натижаларини мустаҳкамлайди.

Туркманистон раҳбари томонидан экилган дарахт халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бузилмас эканининг рамзларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net