Туркманистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

14.07.2022 13:55

ТОШКЕНТ, 14 июль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов бугун давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.

Самимий учрашувдан сўнг биродар мамлакат делегацияси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. 

Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Ўзбекистонга ташриф буюраётган олий мартабали меҳмонларнинг ушбу муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net